Тошкентда аёл уйини инсу-жинсдан тозалаш учун лўли аёлга 12,5 млн сўмлик тақинчоқларни бериб юборди

Тошкентда аёл уйини инсу-жинсдан тозалаш учун лўли аёлга 12,5 млн сўмлик тақинчоқларни бериб юборди
Пойтахтда аёл уйини инсу-жинсдан тозалайман деб тақинчоқларидан айрилиб қолди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, ўтган йили 29 октябрь куни лўли миллатига мансуб аёл 58 ёшли Гулчехра М. Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида жойлашган уйга кириб борган. У хонадонга келиб икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувлик қоғозларни ҳовлига ташлаб қўйган. Шундан сўнг ўша уйда яшовчи Насиба А.га уйига дуо ўқитилганини айтиб, уни алдаган. Гулчехра М. Насибага уйини “тозалаб” беришини айтиб, унинг 12,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган ва лўли миллатига мансуб аёл қўлга олинган. Аёлга нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Анвар Мирзо 17 январ 2021 18:10
    ЖинС эмас, жиН.
  2. САВОЛЛАР 16 январ 2021 19:34
    Астофириллох астофриллох астофриллох. Ахмокни катта кичиги булмайди.
  3. Mer 16 январ 2021 18:06
    Баттар бусин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда аёл уйини инсу-жинсдан тозалаш учун лўли аёлга 12,5 млн сўмлик тақинчоқларни бериб юборди