Ўзбекистонда 2020 йилда мансабдорлар жиноят қилиш натижасида давлатга қанча зарар келтиргани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилда мансабдорлар жиноят қилиш натижасида давлатга қанча зарар келтиргани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2020 йилда мансабдорлар жиноят қилиш натижасида давлатга қанча зарар келтиргани маълум бўлди. Бу бўйича таҳлил Бош прокуратура томонидан тақдим этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, ўтган йили мамлакатимизда 1148 та жиноят иши очилган бўлиб, 1723 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган. Уларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи шахслардир. Мансабдорларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мазкур жиноятлар орқали давлатга 500,1 млрд. сўмлик зарар етказилган. Ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. икром 19 январ 2021 11:47
    Бизда бу конун б.н коропцияга карши курашиб булмайди.нега деганда милярд милярд пулларни узлаштирган мансабдорларга оша кетса сакиз йил камок жазоси берилади уям условний.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли...
29-03-2024, 05:27

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистонда 2020 йилда мансабдорлар жиноят қилиш натижасида давлатга қанча зарар келтиргани маълум бўлди