Аввалроқ Булунғурдаги 13-МТМ мудираси тарбияланувчини ургани ҳақида ёзган эдик. Кейинчалик боғча раҳбари бола ҳақоратли сўз айтгани ва жаҳли чиқиб кетгани учун уни урганини айтган.
Замон ИД ўша боғчадан репортаж тайёрлаб мудира, калтак еган бола ва унинг бобоси ҳамда видеога олган шахс билан суҳбатлашди. Маълум бўлишича, ўша видеони психолог тасвирга олган. Психолог ўз навбатида видеони тарбияланувчиларнинг бирининг онаси тарқатиб юборганини айтди. Мухбир калтак еган боладан боғча мудираси ҳақида сўраганда у ҳаммани уришини айтди. Ушбу гапни боғча психологи ҳам айтиб ўтди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят МТМ бошқармаси эса мудира ишдан олинишини маълум қилди. Шунингдек, боланинг қўллари ва юзига урилганлиги юзасидан судга оид экспертиза тайинлангани таъкидланди.