Каттақўрғонда 17 ёшли қиз икки нафар фуқаро томонидан зўрлангани айтилмоқда. Айбланаётганларнинг бири вафот этди, қизнинг ўзи бедарак йўқолди

Каттақўрғонда 17 ёшли қиз икки нафар фуқаро томонидан зўрлангани айтилмоқда. Айбланаётганларнинг бири вафот этди, қизнинг ўзи бедарак йўқолди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 17 ёшли фуқаро ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро П.Э. мурожаатида уни 2 январь куни фуқаро И.С. Матиз машинасида зўрлаганини билдирган. Шунингдек, у яна бир фуқаро С.Р. ҳам уни Жигули машинасида зўрлаганини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Шундан сўнг, П.Э.нинг танасида тан жароҳатларига аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва тўпланган ҳужжатларга кўра, ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолатдан кейин, жабрланувчининг аризасида келтириб ўтилган фуқаро С.Р. 13 январь куни уйида вафот этган. Жабрланувчининг ўзи эса 10 январдан бери бедарак йўқолгани маълум бўлган. Айни вақтда ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ хонанда Жасур Умиров ҳам Каттақўрғонда вояга етмаган қизнинг номусига текканликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мигрант чол 22 январ 2021 14:38
    Каттакургон каргишга колганми нима бало , качон карасанг шум хабар шу ёшдан келади .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Каттақўрғонда 17 ёшли қиз икки нафар фуқаро томонидан зўрлангани айтилмоқда. Айбланаётганларнинг бири вафот этди, қизнинг ўзи бедарак йўқолди