Сардобада тошқиндан талофат кўрган масжид учун пул йиғиб, маблағларни Сурияга жўнатган “жиходчилар” қўлга олинди

Сардобада тошқиндан талофат кўрган масжид учун пул йиғиб, маблағларни Сурияга жўнатган “жиходчилар” қўлга олинди
Сирдарё вилоятида “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди. Улар ДХХ ва ИИВ томонидан амалга оширилган тадбир натижасида қўлга олингани маълум қилинди.

Хабар қилинишича, ушбу гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россияда ишлаб юрган вақтида радикал гуруҳ таъсирига тушиб қолган. Сирдарёга келгач эса ўзларининг тарғиботларини ушбу ҳудудда ҳам давом эттирган. Улар ижтимоий тармоқларда тақиқланган материалларни тарқатиб ёшларнинг онгини заҳарламоқчи бўлган. Шунингдек, улар Суриядаги террорчиларни ҳам молиявий таъминлаб турган. Хусусан, гуруҳ аъзолари Сардобадаги тошқинда талофат кўрган масжидни қайта таъмирлашга маблағ йиғиш мақсадида Телеграмда гуруҳ очиб, одамларни алдаб пул олган. Ушбу маблағлар эса Сурияга жўнатилган.

Гуруҳ аъзолари карантин бекор қилиниши билан Сурияга чиқиб кетмоқчи бўлган. Уларнинг уйлари тинтув қилинганда ашёвий далиллар топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлар давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдурахмон 21 январ 2021 17:07
    Нонкўрлар...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сардобада тошқиндан талофат кўрган масжид учун пул йиғиб, маблағларни Сурияга жўнатган “жиходчилар” қўлга олинди