Навоийлик фуқарога ваннада чўмилиш 3 млн сўмга “тушишига” бир баҳя қолди

Навоийлик фуқарога ваннада чўмилиш 3 млн сўмга “тушишига” бир баҳя қолди
Шу йил 11 январь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида ғалати ҳолат содир бўлди. 34 ёшли аёл М.А. ўз ваннасида чўмилаётган 40 ёшли эркакни видеога олди.

Аёл эркакнинг танишлари ҳамда маҳалладошлари орасида видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 3 млн сўм талаб қилди. Ҳуқуқ тартибот органларининг саъйи ҳаракатлари эвазига аёл айтилган пулнинг 1 млн 900 минг сўмини олаётганда шаҳар марказидаги “Мўжизалар майдончаси” номли савдо марказида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 165 моддаси 1-қисми (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган. Маълумотда аёл эркакнинг уйида қандай пайдо бўлиб қолгани ва қандай қилиб видеога олишга муваффақ бўлгани айтилмаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. махмуд 22 январ 2021 15:24
    кизик,34ёшли аёл 40ёшли эркакнинг ваннасида каердан пайдо булди экан.
  2. Мигрант чол 22 январ 2021 14:42
    Дунёнинг ишлари ....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийлик фуқарога ваннада чўмилиш 3 млн сўмга “тушишига” бир баҳя қолди