Хусусан, кучли шамол ва қор бўроин кузатилгани сабабли Андиожонда кўнггилсиз ҳодисалар рўй бермоқда. Ижтимоий тармоқларда жойларда содир бўлаётган ҳодисаларнинг сурат ва видеолари тарқатилмоқда. Маълум бўлишича, ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли Қамчиқ довонида қор ва кучли шамол бўлиб, ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушиб кетган ва катта тирбандлик содир бўлган.
Андижонда эса кучли шамол сабабли реклама баннерлари қийшайиб қолган. Шунингдек, айрим биноларнинг томлари учиб кетиб, автомашиналар устига тушган. Хоразмнинг кўплаб туманлари электр таъминотисиз қолди. Бундай об-ҳаво қишлоқ хўжалигига ҳам зарар етказган. Асакада бодринг экилган иссиқхоналарнинг плёнкаси учиб кетган.
Аниқланишича, жойларда бундай об-ҳавонинг зарарини камайтириш мақсадида йўллар тозаланиб, туз ва қумлар сепилмоқда. Айрим ҳудудларда заруратсиз кўчага чиқмаслик тавсия этилмоқда.