Тошкентда мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ташлади

Тошкентда мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ташлади
Тошкентда 17 ёшли ўсмир ўз отасини ўлдирди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, 22 январь куни соат 01:00ларда ҳуқуқ тартибот органларига оилавий можаро ҳақида мурожаат келиб тушган. Ходимлар Шота Руставели кўчасидаги кўп қаватли уйдаги хонадонга етиб борган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари воқеа жойига етиб борганда хонадонда 47 ёшли А.И.нинг жасади аниқланган. Фуқаро шифохонага олиб борилган, лекин кўрсатилган ёрдамга қарамай у вафот этган. Таъкидлаш жоиз, марҳум аввал ҳам судланган бўлган. Унинг ўлимида 17 ёшли ўғли айбланмоқда. Таъкидланишича, мактаб ўқувчиси оилавий можаро вақтида отасини пичоқлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ташлади