Хоразмда эркак ўзини баланд бино томидан ташламоқчи бўлди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Хазорасп туманида 23 январь соат 13:30 ларда содир бўлган. 43 ёшли эркак шифохона томига чиқиб, ўзини ташламоқчи бўлган. Лекин тиббиёт ходимлари уни ушлаб қолган. Фуқаро пастга олиб тушилганда у ўзини биламйидагн даражада маст эканлиги маълум бўлган. Эркак яқинлари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.
Айни вақтда унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.