Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Нексия-3 ва Спарк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. ЙҲХББнинг маълум қилишича, ҳодиса 20 январ соат 11:05ларда содир бўлган.
Ҳодисага Спарк ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У йўл қоидаларига амал қилмай чап томонга бурилмоқчи бўлган ва ортидан келаётган Нексия-3 билан тўқнашган. Зарбдан Спарк айланиб кетган ва йўл четида турган аёлга бориб уриган. Ҳодиса жойидан тарқалган видеода машина аёлни босиб қолганини ва уни чиқариб олиш учун бир нечта киши ҳаракат қилганини кўриш мумкин.
СТВ каналининг маълум қилишича, аёл шифхонага ётқизилган ва унинг аҳволи оғир экани маълум қилинмоқда. Иш кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судига юборилган.