Видео: Тошкентда тўй бериб қарзга ботиб қолган йигит банкоматларни ўмарди

Видео: Тошкентда тўй бериб қарзга ботиб қолган йигит банкоматларни ўмарди
Тошкентда банкоматларни ўмарган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тошкентда 27 ёшли йигит ўтган йили 27 ноябрь куни Қўйлиқ-5 даҳасидаги банкоматни ўмариб, ичидаги 87 млн сўмни олиб кетган. Шундан сўнг ўша йигит орадан бир ой вақт ўтиб Миробод ва Яккасарой туманларидаги банкоматларни ҳам ўмарган. Шу йил 16 январь куни эса у Қушбеги кўчасидаги банкоматни ярим тунда болгарка ёрдамида кесаётганда ўша ҳудуддаги нонвойхона ишчилари кўриб қолган ва улар дарҳол ИИБга кўнғироқ қилган. Тезкор тадбир давомида йигит ушланган ва суриштирувлар давомида юқоридаги учта ўғриликни айнан у содир этгани маълум бўлган. Маълум қилинишича, йигит агар Қушбегидаги банкоматни ҳам ўмарганда 250 млн сўмдан ортиқ пулларни олиб кетган бўлар эди.

Йигитнинг айтишича, у 2020 йил 12 декабрда тўйини ўтказиш учун 76 млн сўм қарз олган ва ўшаларни қайтариш мақсадида мана шу ишга қўл урган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми а банди (жуда кўп миқдорда моддий зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигит ҳибсга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Тошкентда тўй бериб қарзга ботиб қолган йигит банкоматларни ўмарди