Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 29 октябрь соат 00:30 ларда Пастдарғом туманида яшовчи А.А. ва А.Ж.лар ўзларининг “Нексия” русумли автомашинасида пичоқ ва ёғоч бўлаклари билан қуролланган ҳолда Ш.Р.нинг уйи олдига келиб, очиқ эшик орқали босқинчилик мақсадида унинг уйига кирганларида ички ишлар органлари ходимлар томонидан ушланганлар, - дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.