Тошкентда юридик университети талабаси фожиали тарзда вафот этди

Тошкентда юридик университети талабаси фожиали тарзда вафот этди
Тошкентда юридик университети талабаси вафот этди. Бу ҳақда кун нашри хабар қилди.

Нашрнинг маълум қилишича, 3 курс талабаси қуриб битказилмаган бинонинг иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлган. Маълум бўлишича, Баходир Бозоров Бектемир тумани ҳокимияти ёнидаги қурилишда ишлаган ва ўша ерда яшаган. Талаба молиявий қийинчиликлар сабаб ҳам ишлаб ҳам ўқишга мажбур бўлган. Унинг дўстларининг сўзларига кўра, марҳум анча вақтдан бери ОТМга ўқишга кира олмай юрган бўлган, орзуйи амалга ошгач эса у барча қийинчиликларга тайёр бўлган. Унинг дўстлари ёш йигит пул етишмовчилиги сабабли ҳар куни қийналганини таъкидлади.

Фожиа 27 феврал куни содир бўлган. Бозоров лифт учун қурилган бетонли шахтага тушиб кетган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай у вафот этган. Таъкидланишича, унинг жасади Сурхондарё вилоятига юборилган ва дафн этилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бахром 5 март 2021 12:13
    Жойи жаннатда булсин!!!
  2. Jasurbek 4 март 2021 22:23
    2000 yillarda kontraktga uqiydiganlar kam byudjetga uqiydiganlar kup bulgan. Xozir 90% kontratga uqiydi. Usha kontraktdan tushgan mablag xisobiga talabalarga yotoqxona qilish kk deb uylayman.
  3. Гулжахон 2 март 2021 21:19
    Инна лиллахи ва инна иллахи рожиун...яқинларига сабр берсин илойим! Жойи жаннатда бўлсин!!
  4. Ёркиной 2 март 2021 15:08
    Талабаларга енгилик килиш керак кантракт туширсин бечора бола нимани курди оллох им жойини жаннатда килсин у дунеда зиёли этсин .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда юридик университети талабаси фожиали тарзда вафот этди