Фарғонада аёл эрини “кундош”идан рашк қилиб, унинг 9 ёшли қизини каналга ташлаб юборди

Фарғонада аёл эрини “кундош”идан рашк қилиб, унинг 9 ёшли қизини каналга ташлаб юборди
Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл 9 ёшли қизни каналга ташлаб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 14 апрель куни содир бўлган. Ўша куни фуқаро М.Е. турмуш ўртоғи Б.Й.нинг шаръий никоҳдаги хотинидан бўлган фарзандини мактабдан олиб, уни алдаб, “Ойимтарра” канали томонга олиб бориб, бошига номаълум жисм билан уриб, каналга ташлаб юборган. Ушбу ҳодисани 2005 йилда туғилган Ш.Янгиев кўриб қолган ва дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилган. Тезкор тадбир натижасида 9 ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Суриштирувлар натижасида аёл бу ишни эрини “кундош”идан рашк қилгани учун содир этгани аниқланган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва аёл ҳибсга олинган. Янгиевга эса кўрсатган жасорати учун ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари берилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Boy 11 май 2021 17:39
    Рахмат қутқарувчига
  2. Pcity 21 апрел 2021 10:07
    yaxshiki omon qolibdi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли...
29-03-2024, 05:27

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада аёл эрини “кундош”идан рашк қилиб, унинг 9 ёшли қизини каналга ташлаб юборди