Аввалроқ шу йил 20 июнь куни Чилонзор туманида соат 23:30ларда тўққиз қаватли уйнинг энг юқори қаватидан қиз тушиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Терговолди суриштирувлар давомида ҳодисанинг янги тафсилотлари маълум бўлди. Унга кўра, 20 ёшли Е.О. ётоқхонадаги очиқ ҳолдаги деразадан эхтиётсизлиги сабаб тушиб кетгани маълум бўлган. У воқеа жойида ҳалок бўлган.
Хонада қизнинг 4 ойлик чақалоғи бўлган. Боланинг йиғисидан сўнг қизнинг қариндошлари хонага қирган. У ерда улар онани топа олмагандан кейин очиқ дераза томон ҳаракатланган ва ерда ётган қизнинг ётганини кўрган. Улар зудлик билан тез ёрдам чақирган. Лекин қиз ҳаёт учун ўта хавфли жароҳатлар олганлиги сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.