Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди

Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди
“Odnоklassniki.ru”да ҳокимга туҳмат қилган шахс 1,3 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Қ.С. “Odnоklassniki.ru” ижтимоий тармоғида ўзининг номига очилган профилга “Адолат излаб”, “Адолат қачон?” деб номланган видео маълумотларни жойлаштирган.

Унда гўёки туман ҳокими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни айбсиз бўлсалар-да, уларга нисбатан ноқонуний далиллар тўплатиб қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган. Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборган. Бу гаплар билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб, била туриб уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, қасддан туҳмат қилган.

Қ,С. бу қилмиши билан чекланиб қолмай, фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келган.

- Инсон ҳар қандай қилмиши учун жавоб беради, албатта, – дейди Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличев. – Айниқса, бировга асоссиз туҳмат қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Қ.С. томонидан амалга оширилган ишлар, видеоматериалларда тилга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Натижада бу фуқаро айтган гапи, келтирган фактларини далиллар билан исбот қилиб бера олмади. Қ.С. қилган туҳмати ва фирибгарлиги учун 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди