Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 18 ёшли йигит ЙТҲда ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит шу йил 1 сентябрь куни соат 14:00ларда «Ваз-2107»ни бошқариб кетаётиб, бошқурвни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.
Натижада йигит шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.