Қашқадарё вилояти Қамаши туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 17 октябрь куни соат 15:40ларда Дамас ва Нексия тўқнашиб кетган. Натижада иккита автомобиль ҳайдовчиси ва Дамас йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Дамаснинг яна бир йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Ҳодисага Дамаснинг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.