Ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 3-курс талабасини декан ўринбосари зўрламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ишда жабрланган қиз видеомурожаат ҳам қилиб чиқди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 18 октябрь куни тахминан соат 16.00 ларда содир бўлган. 37 ёшли декан ўринбосари Ю.Бағибек ўз хизмат хонасида 20 ёшли талабани зўрламоқчи бўлган. Лекин у мақсадига эриша олмагач жиноятни яшириш мақсадида қизни деразадан итариб юборган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси («Номусга тегиш») ва 105-модда («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда. Бағибек ҳибсга олинган.