Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укага суд ҳукми ўқилди

Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укага суд ҳукми ўқилди
Аввалроқ Наманган вилоятида ака-ука шифокорни аёвсиз калтаклагани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса шу йил 28 июль куни Наманган шаҳридаги поликлинкада содир бўлган.

Ўша куни 22 ёшли йигит акасининг ҳарорати борлигини айтиб, шифокорга мурожаат қилган. Шифокор ҳарорат ўлчаганда йигитнинг акасида ҳарорат 36,6 чиққан ва шифокор ҳавотирга ўрин йўқлигини айтган. Бунга жавобан ака-ука нотўғри ташхис қўйдинг дея жанжаллашаб кетган. Ака бир мушт туширган, ука эса устига чиқиб олиб аёвсиз калакталаган ва шифокор хушини йўқотган. Ушбу иш судда кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, ука 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Акага эса 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган. Унинг қамоқдаги ҳар бир куни жазонинг 4 соатига тенглаштирилган ва унда тайинланган жазодан 144 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укага суд ҳукми ўқилди