Ижтимоий тармоқларда Asalhoney номи билан машҳур бўлган Асаль Ходжаева ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қонга беланган қиз сурати фейсбук ва телеграм каналларда эълон қилиниб, ҳодиса 5 январь куни пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир этилгани айтилган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот бериб ўтган. Бошқарма маълумотига кўра, бу хабарларга ҳақиқатга тўғри келмайди.
Тарқалган хабарларда кўрсатилган манзилда ҳеч қандай қотиллик содир бўлмагани маълум қилинди. Кейинроқ қизнинг ўзи инстаграмда ушбу хабарларни рад этган.