Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида Ласетти пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 19 январь куни соат 11:00ларда содир бўлган. Воқеа жойидан тарқалган видеода аёл ва унинг қўлидаги фарзанди пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганини ва сўнгра Ласетти аёлни уриб юборганини, болани эса босиб кетганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, рулда 35 ёшли Й.А. бўлган. Ҳодисадан сўнг 21 ёшли аёлга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Фарзанди эса шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.