Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида йигит бир инсоннинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Гап шундаки, шу йил 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли йигит уйига келганда 55 ёшли онаси 57 ёшли таниши билан ароқ ичиб ўтирганини кўриб қолади. Сўнгра йигит жаҳли чиқиб онасининг таниши билан жанжаллашган ва уни дастлаб таёқ билан, сўнгра кўл ҳамда оёоқлари билан уриб ташлаган. 57 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада оламдан кўз юмган.
Ушбу ҳодиса юзасидан йигитга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.