Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этди

Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этди
Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида вафот этди, дея хабар қилди "Дарё".

Хабарчда айтилишича Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида майор Даврон Ашуров баъзи фуқароларнинг эҳтиётсизлиги уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлаётганини айтиб ўтган.

«Вояга етмаган 2 нафар коллеж ўқувчиси селфи қилиш учун Ҳамза темир йўл бекатида бўш турган буғдой ортувчи вагон устига чиққанларида ток уриши натижасида биттаси вафот этди. Иккинчиси эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Яна бир ҳолатда, ҳаракатланаётган поездни кўра туриб, йўлдан ўтишга уринган фуқарони поезд уриб кетган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди», — дейди Транспортда темир йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Ашуров.

Даврон Ашуровнинг қўшимча қилишича, поездларнинг ҳарактланиши учун 27 минг вольт кучланишдаги электр симлари ўрнатилган. Мазкур юқори кучланишдаги электр токи 40—50 сантиметрдан таъсир кучига эга. Шунинг учун, аҳолидан эҳтиёткор бўлишларини, ўзларини ва атрофдагиларнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатларни қилмасликлари сўралади.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбирининг бу галгиси Тошкент-Жанубий вокзалидан Оҳангарон темир йўл бекатигача бўлган масофада бўлиб ўтди.

Аввалроқ Тошкентдаги мактаб бассейнида ток уриш оқибатида ўқувчи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

  1. наргиз 29 май 2019 16:12
    аввалам бор тугри бу эхтиётсизликдан келиб чикган лекин оллох бандасини оламан деса хар хил юллар билан олади манимча бу бу худодан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этди