Жасур Иброҳимовнинг онаси ва адвокати: «Биз ҳамон шок ҳолатидамиз»

Жасур Иброҳимовнинг онаси ва адвокати: «Биз ҳамон шок ҳолатидамиз»
Аввалроқ сайтимизда Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга қамалган йигит озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича Жазонинг ўталмаган қисми 4 йил 5 ой 15 кун давомида ахлоқ тузатиш ишлари ва иш ҳақининг давлат ҳисобига 20 фоизи ушланиб қолишига алмаштирилган экан.

Ушбу ҳолат юзасидан марҳумнинг онаси Нилуфар Алиева ва жабрланувчиларнинг адвокати Лола Исмоилова изоҳ берди.

«Тўлаганов 2018 йил 21 декабрда озод қилинган. Биз бундан кеча хабар топдик ва бу янгиликдан ҳамон шок ҳолатидамиз», — деди Нилуфар Алиева.

Судда Жасурбек Иброҳимов оиласининг манфаатларини ҳимоя қилаётгам адвокат Лола Исмоилова ҳам ҳодисадан кечагина хабардор бўлганини айтди.

«Ҳуқуқшунос сифатида нима учун бундай қилганликларини тушуна олмаяпман. Мен ҳозир Жазони ижро этиш бошқармасидан ёзма расмий жавоб олишим керак, сўнг озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилган судга адвокатлик сўровини жўнатаман ва суд қарорини олганимдан кейингина қабул қилинган қарорнинг қонуний ёки ноқонунийлигини муҳокама қилиш мумкин», — деди у.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Иброҳимовлар оиласи Тўлагановнинг муддатидан олдин озод қилиниши ҳақидаги суд қарори устидан шикоят беришга қатъий қарор қилган. «Жабрланувчи томоннинг адвокати сифатида тахмин қилишимча, жазо чораларининг юмшатилиши бемаҳал амалга оширилган», — деди у.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли...
29-03-2024, 05:27

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жасур Иброҳимовнинг онаси ва адвокати: «Биз ҳамон шок ҳолатидамиз»