Тошкентнинг Учтепа туманида Спарк ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 март куни соат 22:00ларда 22 ёшли ҳайдовчи Спаркда бошқарувни йўқтиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Атрофдаги инсонлар машина ичидаги ҳайдовчи ва йўловчини олиб чиққач, машинада ёнғин бошланган. Ўт ўчирувчилар келгач эса уни бартараф этган.
Фуқаролар шифохонага ётқизилган. Воқеа юзасидан терговдан олдинги ҳаракатлар бошланган.