Фарғонада 2 нафар ички ишлар ходимлари пора олаётган вақтда қўлга олинди

Фарғонада 2 нафар ички ишлар ходимлари пора олаётган вақтда қўлга олинди
Фарғонада бир фуқарога жиноят иши қўзғатиш, қаматиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пора олган 2 нафар ички ишлар ходими ушланди, дея хабар қилди ЎзА.

Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси Достонбек Мавлонов ҳамда профилактика инспектори Валижон Абдурашидовлар тамагирлик қилиб, жиноятга қўл урди.

Д.Мавлоновнинг хизмат вазифасига жиноятларни фош этиш, олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, иш юритувига берилган ариза, материал ёки жиноятлар бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари ўтказиб, улар бўйича қонуний қарор қабул қилиш кирарди. Аммо у профилактика инспектори В. Абдурашидов билан тил бириктириб, тамагирлик йўлини танлади.

У ўз иш юритувидаги фуқаро Э. Маматовнинг “Нексия-2” русумли автомашинасини ўғирланганлиги ҳолати юзасидан С.Абдураҳимовга нисбатан тўпланган материал бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий тартибда ҳал қилиш эвазига 500 доллар пора беришни талаб қилган. Акс ҳолда унга жиноят иши қўзғатиш ва қамаш билан таҳдид қилган. Албатта бу ишни профилактика инспектори В. Абдурашидов ёрдамида амалга оширишни режа қилди. С. Абдураҳимов эса бу икки нафар давлат органи мансабдор шахсларининг қилмишлари юзасидан ариза билан мурожаат қилди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз хавфсизлиги бошқармасининг вилоят бўйича бўлими ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирда дастлаб В.Абдурашидов ўзининг “Матиз” русумли автомашинасида кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини С.Абдураҳимовдан пора тариқасида олган. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, Д. Мавлонов ўз хизмат хонасида 500 АҚШ долларини пора тариқасида олганда, у ҳам ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчи Д. Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилиб 6 йил, В. Абдурашидов эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кудрат 18 апрел 2019 00:17
    Миллиондан битаси ушланибди отасига Рахмат департаментдагиларга битта булсаям камайибди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада 2 нафар ички ишлар ходимлари пора олаётган вақтда қўлга олинди