Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги кафеларнинг бирида қовурилган гўшт ичидан қурт чиққан видео тарқалди.
Воқеа "Улфатлар" кафесида содир бўлгани айтилмоқда. Ушбу видео фойдаланувчилар ўртасида катта норозилик келтириб чиқарди. Улар масъуллар кафе фаолиятини текширмаётганидан ҳайрон.
Эътиборли жиҳати, ушбу воқеа юзасидан расмий муносабат билдирилмади. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.