Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашди.
Ли Чжаньшу Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, уларнинг реал натижалари ва самарадорлигини юксак баҳолади. Унинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёевни ўз сиёсати ва ислоҳотлари миқёси ва мақсадлари нуқтаи назаридан тўла асос билан Хитойнинг буюк ислоҳотчиси Дэн Сяопинь билан таққослаш мумкин.
Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда самарали ислоҳот ва янгиланишларни амалга ошириш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.