Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти тузилди

29-04-2019, 10:08
Сиёсат
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти тузилди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Миллий палата республика соғлиқни сақланишини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради.

Низом билан Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади.

Миллий палата ҳузурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Актам Хаитов коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Актам Хаитов коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзлиДеП...
Бугун, 12:08

Ўзбекистонда поезд ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади

Ўзбекистонда поезд ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда Транспорт вазирлиги ахборот...
Бугун, 12:02

Сайёр қабулларда назоратга олинган масалалар кейинчалик ўз ечимини топятими?

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Президент администрация ва Халқ қабулхоналари бошчилигида Сурхондарё вилоятининг...
Бугун, 11:56

Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззахда аҳоли орасида, Навоий ҳамда Самарқандда карантинга олинганлар орасида COVID-19 аниқланди

Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззахда аҳоли орасида, Навоий ҳамда Самарқандда карантинга олинганлар орасида COVID-19...
Бугун, 11:11

9 июлда Ўзбекистонда нечта кишида коронавирус аниқланди?

ССВнинг маълум қилишича, кеча, 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра яна 117 кишида коронавирус аниқланиб, умумий...
Бугун, 09:45