“Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”

“Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида 2023 йилнинг асосий кўрсаткичлари, олдинга қўйилган устувор вазифалар алоҳида таъкидланди. Юртбошимиз келгуси 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилдилар. Дарҳақиқат, янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, билимдон ва иқтидорли ёшларга боғлиқ. Давлатимиз раҳбари йилга берилган номни изоҳларкан, Юсуф Хос Ҳожибдан иқтибос келтирди: «Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади». Келгуси йилда ёшларнинг замонавий билимларни эгаллашлари учун барча имкониятлар ишга солинади. Мактабларда хориж тили, компьютер сабоқлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун ғамхўрлик кучайтирилади. 70 та янги мактаб қурилиб, 460 таси кенгайтирилган ҳолда икки сменали ўқиш тизимига бутунлай барҳам берилади.

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларнинг «обрўи жойига қўйилса», мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари ва олийгоҳларда сифат ўзгаришларини амалга оширилса, «бутун ҳаракатларимиз икки-уч карра ўзгариши»ни айтиб ўтди. «Ютуқлар бизники бўлади, фақат билим керак. Билим керак, нимага десангиз, ҳар биримиз орқамизга қараб, қандай буюк аждодларнинг фарзанди эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак», — дея қўшимча қилди президент. - Аҳолимиз биздан мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифати ошириш; маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилиш; иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни; адолат таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия, энг асосийси, коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда. Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт». Келаётган йил анчагина оғир бўлишини, белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кўп нарсани, жумладан, дунёқарашни ҳам ўзгартириш зарурлигини таъкидладилар.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизни янада гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши, ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши йўлидаги устувор вазифаларни бажаришда партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда барча маслакдошларимиз ҳамжиҳатлик билан меҳнат қиладилар деб ишонаман.

Арзиқул ШЕРОВ,
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”