Меҳнат вазирлиги Россияда ваҳшийларча ўлдирилган аёл юзасидан баёнот берди

Меҳнат вазирлиги Россияда ваҳшийларча ўлдирилган аёл юзасидан баёнот берди
Россиянинг Тула вилоятида ўзбекистонлик аёл нотагиш шахс томонидан супермаркетда ваҳшийларча ўлдириб кетилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур воқеа юўасидан расмий баёнот берди.

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги Бош вакиллиги хабарига кўра, кеча Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказган.

Жабрланган Умида.С исмли аёл Ўзбекистон фуқароси ва 3 нафар фарзанд онаси бўлиб, касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Жиноятчи қўлга олинган.

Айни дамда Агентлик вакиллари Умида.Снинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирларини кўришмоқда. Шу муносабат билан марҳуманинг яқин қариндошларини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки агентликнинг Россия Федерациясидаги вакилига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигининг тезкор телефон тармоғи:
+99871-200-06-00
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги телефон тармоғи:
+7-9250454744" - дейилади вазирлик расмий баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гуля 1 май 2019 11:28
    Это ужас а где же охрана?

    Очень жестоко ни за что погибла молодая женщина мать жена ужас..
  2. Амирбек 30 апрел 2019 19:45
    минг афсус ҳали ёш экан бола чака деб бегона юртларда оллоҳ раҳматига олсин оиласига сабр тилайман сарсон булиб юрганлар канча тепадаги раҳбарлар гластук такиб юрмасдан одамларни иш билан таминлансин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Меҳнат вазирлиги Россияда ваҳшийларча ўлдирилган аёл юзасидан баёнот берди