Сенат раиси миллиардлаб маблағлар четга чиқиб кетаётгани танқид қилди

3-05-2019, 10:55
Сиёсат
Сенат раиси миллиардлаб маблағлар четга чиқиб кетаётгани танқид қилди
Бугун – 2019 йил 3 куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.

Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев 15 йил аввал қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун суғурта бозоридаги замонавий талабларга жавоб бермай қолганини таъкидлади. 10 минг 200 нафар профессионал иштирокчи фаолият кўрсатадиган суғурта бозорини назорат қилиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати инспекциясида бор-йўғи 6 нафар ходим ишлайди. Мазкур ташкилот аксарият ҳолларда тегишли ҳисоботларни умумлаштириш билангина шуғулланмоқда.

Оқибатда мамлакат суғурта бозори назоратдан деярли четда қолиб кетмоқда. Бу эса, фақат ўз манфаатлари йўлида ишлайдиган айрим суғурта ташкилотларига қўл келмоқда.

– Суғурта ташкилотларининг ўз мажбуриятларини мамлакатдан ташқарида қайта суғурта қилиши мумкинлигидан фойдаланиб улар чет элдаги суғурта компанияларига 2017 ва 2018 йилларда 275 миллиард сўм ёки қарийб 33 миллион АҚШ долларига тенг суғурта тўловларини ўтказиб берган, – деди Н.Йўлдошев. – Чет эл компанияларидан мамлакатимиз суғурта ташкилотларига қайта суғурталаш учун келиб тушган суғурта тўловлари эса, эътибор беринг, шу даврда бор - йўғи 10,5 миллиард сўмни ёки 1,2 млн. долларни ташкил этган, яъни чиқиб кетганига нисбатан 30 баробар кам кирган.

Мисол учун, “АLFA-INVEST” суғурта компанияси икки йилда жами 81,4 миллиард сўм ёки 9,6 миллион доллардан зиёд суғурта тўловларини чет эл суғурта компанияларига тўлаб берган. Бироқ, чет элдан мазкур компанияга бир сўм ҳам келиб тушмаган.

Ваҳоланки, қонундаги қайта суғурталаш йирик объектларини суғурталашда суғурталовчи ташкилотнинг ўз имкониятлари етмай қолганида, суғурта мажбуриятини бошқа суғурталовчи билан ҳамкорликда ўз зиммасига олиш учун яратилган имкониятдир, дея хабар қилди ЎзА.

Ҳолбуки, мазкур норма амалиётда миллиардлаб сўмнинг четга чиқиб кетишига “хизмат қилмоқда”.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

ЎзМУ талабасига Президент совғаси топширилди

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, ёш...
Бугун, 13:44

Саида Мирзиёева муҳим қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйганини маълум қилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси...
Кеча, 16:18
/ Муҳокамалар +2

Ойналар "тонировка" қилингани учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра...
Кеча, 10:54

Андижон туман ҳокими танқидларга чидай олмай газетани судга берди

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов вилоят ҳокимлигининг нашри – «Андижоннома» ижтимоий-сиёсий газетаси...
Кеча, 10:32

Шавкат Мирзиёев ва Абдулла Арипов Олмазор туманига боради

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ва бир...
Кеча, 10:25