Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда

Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлик лавозимларига ўзига содиқ кадрларни қўйиши орқали давлатнинг бутун сиёсий фаолияти устидан назорат ўрнатишга уринган. Бу ҳақда "Дарё" "Xabar.uz"да 4 май куни эълон қилинган мақолага таяниб хабар қилди.

«У ‘хизмат’нинг аввалги гегемонлик кайфиятини қўмсашда, ҳуқуқий чегарадан чиқиб, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганликда айбланмоқда. Президент бу ҳолатда ғалвирни баланд кўтаришга мажбур бўлди ва унга сиёсий ишончсизлик билдирди», — дейилади Эркин Жарчи имзоси билан эълон қилинган материалда.

Қайд этилишича, «собиқ генерал ҳурфикр сайтларни ёпиш, ижтимоий тармоқларга чеклов қўйиш, хориждаги айрим таъсирли ватандошларни сунъий равишда мухолифатга айлантириш орқали Президент олиб бораётган демократик ўзгаришларни аҳолига бузиб кўрсатишга интилган, бу орқали ўзи учун келгусида яхши сиёсий платформа ҳозирлаган».

«Албатта, барча ноқонуний ишларга охирги нуқтани суд ҳокимияти қўяди. Унинг ортида кимлар турган, қандай мақсадлар яширин, ишга кимларни жалб қилган, кимлар хайрихоҳ ва кўмакчи бўлган... барчасига ойдинлик киритилиши шубҳасиз», — дейилади мақолада. Ва бу жараённи муаллиф «Абдуллаев иши» деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил 11 февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод қилинган эди. Президент Администрацияси томонидан берилган изоҳга кўра, Абдуллаев «соғлиги ёмонлашгани туфайли (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган».

Ўхшаш янгиликлар

  1. Исметулла уснатдинович Нукус тумани 15 май 2019 12:11
    собик ДХХ раиси Абдуллаевга куп воколат берилганан сунг, узининг ножуя режасин амалга оширмокчи эканда, вактида тухтатгани яхши булган, бумаса халкга жабр булар эди…
  2. Хайтметов Уктам 15 май 2019 08:30
    Буларни так туби билан камаш керак хоразм вил прокурори булган турдиев дегани бор эди хоразм вилояти гурлан туман прокурори жасур ахметов деганлари бор одамларга азоб бериб
  3. Hilola Abduhalumova 11 май 2019 07:21
    Узидан "Инаятов-2' ясамокчи буган эканде .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда