Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Алишер Қодиров "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси этиб сайланган. Minbar хабарига кўра, бугун партиянинг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтган.
Партиянинг собиқ раиси Сарвар Отамуродов "Ўзагросуғурта" АЖ раиси лавозимига ўтказилган. Партия раҳбарлигидан кетиш сабаблари ҳозирча номаълум.
Сарвар Отамуродов охирги президент сайловида ўз номзодини қўйган ва энг кам овоз тўплаган эди.