Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ва бир неча объектларга ташриф буюради.
Kun.uz хабарига кўра, давлат раҳбари пойтахтнинг Олмазор туманига бориши кутилмоқда. Президентга бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилади.
Президент ташриф давомида Талабалар шаҳарчасида амалга оширилган ишлар билан танишади, Инновацион ривожланиш вазирлиги учун қурилаётган янги бинони бориб кўради, туманда амалга ошириладиган ишлар лойиҳалари билан танишади.
Куннинг иккинчи ярмида Олмазор тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар ва мутасаддилар билан учрашув ўтказилади.