Турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Президент маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи раҳбарлигидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хабарларга кўра, у Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланиши мумкин.
Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров UZ24'га маълум қилишича, Қаҳрамон Қуронбоев ҳозирда ташкилот раҳбари сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг лавозимдан кетиши тўғрисидаги хабарлар мутлақо асоссиз.