Нурафшон шаҳрида Президент иштирокидаги йиғилиш давом этмоқда. Унда вилоятдаги аҳвол танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Президентимиз ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш ҳақида гапирди.
- Худо насиб этса, умр берса, мактабдаги ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 доллар қилмоқчиман, - деди давлатимиз раҳбари. Бир кунда 200 варақ китоб ўқишимиз керак. Афсус, буни унутворганмиз. Порахўрлар, ўғрилар шаклланган. Мана Тошкент вилояти маънавияти. Бор муҳит - шу. Бу - ҳақиқат.
Шунингдек, Президент кабинетда ўтирмаслик ҳақида ҳам гапирди.
Агар халқимизга сув ҳам беролмасак, кабинетда ўтиришга ҳақимиз йўқ, - дея таъкидлаган Президент.