Олий Мажлис: Партияларнинг собиқ раҳбарлари яна бир лавозимдан айрилди, депутатлар атом энергияси билан боғлиқ Қонун лойиҳасини қабул қилмади

Олий Мажлис: Партияларнинг собиқ раҳбарлари яна бир лавозимдан айрилди, депутатлар атом энергияси билан боғлиқ Қонун лойиҳасини қабул қилмади
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Жумладан:

— Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

— Хотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

— Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинмади

Олий Мажлиснинг айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсади — иқтисодиётнинг янги тармоғи ҳисобланувчи ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда бугунги кунга қадар атом энергияси масалаларни тартибга солувчи махсус қонун ишлаб чиқилмаган.

Қонуннинг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашдан, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этишдан иборатдир.

Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида кўплаб қарама-қаршиликлар ва аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим.

Парламент аъзолари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитасига қайта ишлаш учун юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар, дея хабар қилди "Юксалиш".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Олий Мажлис: Партияларнинг собиқ раҳбарлари яна бир лавозимдан айрилди, депутатлар атом энергияси билан боғлиқ Қонун лойиҳасини қабул қилмади