2019 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилишда депутатлар Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга кўра, Кармана туманидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 1 071,44 гектар, “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 26,14 гектар ер майдонлари Навоий шаҳри таркибига ўтказилмоқда.
Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.