Депутатлар ҳамон пальма ёғининг импортидан хавотирда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам унинг хавфли эканини тасдиқлади

Депутатлар ҳамон пальма ёғининг импортидан хавотирда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам унинг хавфли эканини тасдиқлади
2019 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари қаторида бир гуруҳ депутатлар томонидан кун тартибига пальма ёғининг мамлакатимизда озиқ-овқат таркибида ишлатилиши масаласини кўриб чиқишни таклиф қилдилар.

— Айни кунларда ижтимоий тармоқларда ҳамда фуқароларимиздан депутатларга бўлаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, пальма ёғининг мамлакатимизда озиқ-овқат таркибида ишлатилиши масаласини бугунги мажлис кун тартибига киритишни сўрардим, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров. — Боиси, ҳозирда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этиб боряпти. Шундан келиб чиқиб, озиқ-овқатга қўшилаётган айрим маҳсулотлар инсон организмига қанчалик таъсир кўрсатаётгани юзасидан ваколатли давлат органларидан олинган дастлабки маълумотлар таҳлили ушбу масалани кун тартибига қўйилишига асос бўлмоқда.

Шундан сўнг мажлисда депутатлар таклифига биноан кун тартибига киритилган мазкур масала муҳокамасига киришилди.

Мамлакатимизга олиб кирилаётган пальма ёғи ва унинг асосида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон саломатлигига таъсири бўйича ўрганишлар ўтказиш, озиқ-овқат саноатидаги мавжуд стандартлар талабларига риоя қилиниши масалаларини парламент назоратига олиш талаби баён этилган фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари тушаётгани қайд этилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бир гуруҳ депутатлари томонидан тегишли вазирлик ва идораларга сўровлар юборилган ҳамда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Таҳлиллар ва ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, охирги уч йил давомида мамлакатимизга ўртача 50 минг тоннадан пальма ёғи олиб кирилган бўлса, жорий йилнинг январь-май ойларининг ўзида 31 минг тоннадан ортиқ пальма ёғи импорт қилинган. Бу эса, жорий йилнинг ўтган даври давомида пальма ёғи импорти ўтган йилларга нисбатан кескин ўсганини кўрсатмоқда.

Жаҳонда бу борада олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, пальма ёғи кўпроқ “ғирром” ишлаб чиқарувчилар томонидан пишлоқ, музқаймоқ, сметана, қаймоқ, сариёғ таркибига аралаштирилади.

Ана шуни эътиборга олсак, кейинги йилларда Ўзбекистонга олиб кирилаётган пальма ёғининг миқдори кескин ошганининг сабаби аён бўлади: сўнгги пайтларда мамлакатимизда юқоридаги маҳсулотлар четдан олиб келинмай, Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу тариқа пальма ёғининг ягона афзаллиги — унинг жаҳондаги барча ёғлардан арзонлигидан кенг фойдаланила бошланди.

Ўз-ўзидан савол туғилади: хўш, пальма ёғининг импорт ҳажми нега ошиб бормоқда? У қандай мақсадларда ишлатилмоқда? Озиқ-овақт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатилаётган пальма ёғи инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли? Ушбу масалаларни ким назоратга олади?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, пальма ёғи инсон саломатлиги учун хавфлилиги тиббиётда аниқланган бўлиб, унинг мунтазам, оз миқдорда истеъмол қилиниши ҳам оғир касалликларга олиб келади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан пальма ёғи импорти бўйича етакчилик қилаётган 23 мамлакатда ўтказилган мета-анализ натижаларига кўра, мазкур мамлакатларда юрак-ишемик касалликлари билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўрсаткичи юқорилиги, шунингдек, пальма ёғини истеъмол қилиш қон таркибида атеросклероген холестериннинг ошишига олиб келиши аниқланди.

Шундай бўла туриб, мамлакатимизга олиб кирилаётган пальма ёғининг ҳажми йилдан-йилга ошиб бораётгани ташвиш уйғотмоқда.

Айни жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, мажлисда депутатлар томонидан ушбу масалани янада чуқур ўрганиб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини таҳлил қилиш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ тузиш ҳамда жойларда назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш таклифи илгари сурилди.

Албатта, бу каби ўрганишлар тадбиркорлик субъектларига зарар келтирмаслиги шартлиги ҳам қайд этиб ўтилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғаффор Қирғизбоев 33 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган мамлакатимизда Президентимиз томонидан олиб бораётган сиёсатда тинчлик, соғлиқни сақлаш масалалари жуда катта устуворлик касб этаётгани, айни бир вақтнинг ўзида, албатта, тадбиркорлик соҳасига ҳам катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Лекин, биринчи навбатда, аҳолининг саломатлиги масаласи туради. Шу боис, бу борада жиддий ўйлаб кўриш лозим. Кўпгина ривожланган давлатлар пальма ёғини мамлакат ҳудудига умуман киритмайди. Ушбу ёғ юртимизга катта миқдорда кириб келаётгани аҳоли саломатлигига жуда катта жиддий салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида кўп мурожаатлар бўляпти. Шуни ҳисобга олган ҳолда, мажлис якунлари бўйича аниқ бир тўхтамга келишимиз лозим”, деди А.Қирғизбоев.

Дарҳақиқат, мутахассисларнинг қайд этишича, пальма ёғи инсон организмида 39 даражада парчаланар экан. Инсон танаси ҳарорати эса 36,6 даражани ташкил қилади. Демак, киши танасига кирган бу ёғ организмда парчаланмай қолиб кетади.

Хўш, бу нима оқибатга олиб келади?

Мажлисда депутатлар шу саволга жавоб қидирдилар. Парламент вакилларининг фикрича, албатта, гап инсоннинг саломатлиги, миллатнинг генофонди ҳақида кетар экан, мазкур масалага жиддий эътибор қаратиш даркор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қизғин муҳокамалардан сўнг бу борада олиб борилаётган ўрганишларни кескин жонлантириш, унга барча эксперт ва мутахассисларни жалб этиш, натижалари асосида ушбу масала юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишга келишиб олдилар. Масъул қўмиталарга тегишли хулоса тайёрлаш вазифаси топширилди, дея хабар қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутатлар ҳамон пальма ёғининг импортидан хавотирда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам унинг хавфли эканини тасдиқлади