Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди, бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидоийлари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо бизга ҳеч нарса бермайди улар. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги реннесанс даврини бошлаб беради”, деди Х.Султонов.