Ҳоким: 50 кун ичида 15 раҳбар ходимни ишдан бўшатдим

Ҳоким: 50 кун ичида 15 раҳбар ходимни ишдан бўшатдим
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ёшлар билан учрашди. Ҳоким туманга раҳбарлик қилаётганига 50 кун бўлди. Ушбу давр давомида қандай ишлар амалга оширганини ҳоким ёшларга сўзлаб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

– Мен иш фаолиятимни мастерликдан бошлаганман, – деди А.Тўхтаев. – Шундан сўнг турли лавозимларда ишладим. 23 йил аввал ҳам Шайхонтоҳур туманида ҳоким сифатида ишлаган эдим. Тақдир тақозоси билан яна шу туманда фаолиятимни давом эттиряпман. 50 кун ичида турли лавозимдаги 15 раҳбар ходимни ишдан бўшатиб, ўрнига шижоатли ёш кадрларни қўйдим. Чунки Шайхонтоҳур ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича Тошкент шаҳрининг бошқа туманларидан орқада турибди. Фаолиятимни туманни ободонлаштиришдан бошладим. Тумандаги 50 та маҳалланинг ички кўчаларини босқичма-босқич асфальт қилишни бошладик. Баъзи кўчалар умуман асфальт қилинмаган эди. Тез орада барча маҳалланинг кўчалари текис ва равон бўлади. Туманда бир қарич бўш жой йўқ. Уйлар зич қурилган, йўллар тор. Шундай бўлса ҳам кўп қаватли уйлар олдида ноқонуний гаражлар қурилган. 850 та ноқонуний қурилма аниқланди ва 700 таси бузиб ташланди. Қолган 150 тасини ҳам бузиб ташлашга мажбурмиз, деди ҳоким.

Маълумот ўрнида, Шайхонтоҳур туманида 42 та мактабгача таълим муассасаси бор. Ҳудуддаги мактаб ёшигача бўлган болаларнинг 59 фоизи МТМларга қамраб олинган холос.

Шайхонтоҳур тумани Мактабгача таълим бўлимига бино йўқлиги сабаб 82-мактабнинг тўртинчи қаватидан хоналар ажратилган. Тумандаги айрим маҳалла фуқаролари йиғини идоралари мактабдан ажратилган хонада ишлашга мажбур бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ҳоким: 50 кун ичида 15 раҳбар ходимни ишдан бўшатдим