Комил Алламжонов: "Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди"

Комил Алламжонов: "Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди"
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги лавозимга қандай эришгани ҳамда ёшлигида содир бўлган воқеаларни эслади. У ушбу мавзуда фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирди. Қуйида уни ҳавола этамиз.

"Адашмасам, 2002 ёки 2003-йиллар... Мен 19 ёшлардаман, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида энг кичик лавозимдаги ходимман.

Бир куни хонамизга кўпни кўрган, турли лавозимларда ишлаган раҳбарлардан бири тўсатдан кириб қолди. Энг кичик ходим сифатида югуриб бориб, пахта гулли чойнакда чой дамлаб келдим. Энди қуяман десам, шартта чойнакни ўз қўлларига олиб: энди бизнинг ёшимиз катта бўлиб қолди. Ҳурмат учун раҳмат, лекин чойни мен сизларга қуйиб берсам. Сизлар ёшсизлар, худо билсин эртага ким бўлиб кетасизлар? Сизларга яхши қараш керак, хафа қилиб бўлмайди, катта одам бўлиб, бизга бошлиқ бўлиб қолишларинг ҳам мумкин, деб ҳазил қилдилар.

Ҳазил-ҳузил билан кулишиб чой ичдик. Орадан вақтлар, йиллар ўтиб ҳаёт турли синовларда чиниқтирди, адолат ва адолатсизликларни кўрдик, кўряпмиз ҳам... Инсон қадрини билмайдиган ва аксинча уни эъзозлайдиган раҳбарларни ҳам кўрдик. Қийинчиликларга бардош бериб меҳнат қилдик ва ҳаракатларимиз туфайли ёш бўлишимизга қарамай, бизни ҳурмат қилиб, қадрлаб ишонган Президентимиз назарига тушиш насиб қилди (илоҳим кўз тегмасин). Мана, Аллоҳга шукр, раҳбар ҳам бўлдик.

Тасодифни қарангки, 17 йил олдин ўша гапни гапирган одам ҳозир биз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг қуйи тизимида ишлар эканлар. Айтганларидек биз раҳбар, улар эса бизга ходим...

Бугун Ёшлар кунида бизни қадрлаган ва шу даражага етишимизга сабабчи бўлган инсонларга, ўзимизни кўрсатиш учун барча шароитларни яратиб бериб, бизга умид билан қараётган ва бугунги кунни биз ёшларнинг байрами сифатида белгилаб берган Президентимизга катта раҳмат айтмоқчиман.

Менинг дадам авточилангар, ойим эса ҳамшира бўлиб, ҳалол меҳнат билан катта қилдилар. Ўзим Тошкент шаҳри, Қора-қамиш мавзеси 2/4, Тансиқбоев 3, 30-уйдаги хонадонларнинг бирида туғилганман. Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди. Лекин барибир, меҳнат қилсанг қадр топар экансан.

Ҳурматли Президентимиз! Ёшлар келажагимиз деб бизни улуғлаяпсиз, биз бир неча миллионлик ёшлар сиз биланмиз. Сизга ва Ватанимизга хизмат қиламиз. Ишончим комилки, менинг бу фикримга барча ёшлар қўшилади. Барчамиз сизнинг ишончингизни оқлаймиз деб ваъда берамиз. Ёнингизда сизнинг туну кун тиним билмай Ватан равнақи учун қилаётган меҳнатингизни кўриб турибмиз. Бахтимизга соғ бўлинг!

Ёшларга, тенгдошларимга, укаларимиз сингилларимизга эса, фақат ва фақат омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Ҳақиқат бор, ишонинг! Орзу қилинг, орқамда ишонган тоғим йўқ деб ўзингизни орқага тортманг, қўлингизни туширманг. Тоғлар ҳам меҳнат орқасидан пайдо бўлар экан, лоқайдлардан бори ҳам қочади.

Аҳамият берсангиз энг катта раҳбарлар ҳам, энг ҳурматли одамларнинг аксарияти ҳам оддий оила фарзандлари. Бугунги даврда бизнинг энг ишонган тоғимиз бу — бизнинг Президентимиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!", - деб ёзади К. Алламжонов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Маруф Шадманов 1 июл 2019 12:13
    Баландпарвоз гаплар, адолат йук , уз бошингиздан кечирдингиз ...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Комил Алламжонов: "Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди"