Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг қайта ташкил этилган бўлимига раҳбар бўлди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати собиқ раҳбари Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланган, дея хабар қилди "uznews.uz".