Депутат Эндокринология марказидагига ўхшаган ҳолат Республика онкология марказида ҳам томир отиб кетганини айтди

Депутат Эндокринология марказидагига ўхшаган ҳолат Республика онкология марказида ҳам томир отиб кетганини айтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фаракцияси аъзоси депутат Расул Кушербаев Эндокринология марказидагига ўхшаган ҳолат Республика онкология марказида ҳам томир отиб кетганини айтди.

У ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича пост қолирган.

Эндокринология марказидаги вазиятни бундай услубда видеога олганларни оқламоқчи эмасман, бироқ нима бўлганда ҳам марказдаги яширин ифлосликларни ўзлари билганича очиб беришибди. Бу марказдаги бундай қинғирликларни узоқ йиллардан буён давом этаётганидан ва томир отиб кетганидан далолат.

Бир неча йил бурун марказдаги бундай ўйинларга гувоҳ бўлиб, ҳозирда марказ директори ўша вақтда ССВ вазири бўлган Анвар акага кириб шикоят ҳам қилувдим, лекин ўша ўша вазият.

Афсуски бундай ҳолатлар бошқа марказлар жумладан, республика онкология марказида ҳам томир отиб ётганлиги ҳақида одамлардан кўп эшитиб, гувоҳи бўлаяпмиз. Бундай порахўр, ўз чўнтагини одамлар ҳаётидан устун қўйиб, Гиппократ қасамини бир тийин қилаётганларга йўл бериб, яна уларни оқлаб ўтирганлар олим бўлса ҳам ўрнига номуносиб эканлигини тан олишлари ва бунақа "врачлик" учун жамоатчилик олдида ошкора жавоб беришлари керак.

Ишни бир вақтлар отни калласидай ўз чўнтагига пулини олиб, ҳаётини сақлаб қололмаган ва малакасизлиги учун "бандачилик" деб қутулган марҳумларнинг қариндошларидан бош эгиб, узр сўрашдан бошлашса ҳам ёмон бўлмасди, деб ёзади депутат.

Аввалроқ Эндокринология марказидаги порахўрлик ҳолатлари акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Жангабай 13 июл 2019 10:57
    Муродбек говорит правду!
  2. Реалист 9 июл 2019 16:31
    Муродбек
    Ёздим дилимдан бир тугун дебсиз-да,респект.
  3. Ss 8 июл 2019 22:19
    Барака топинг Муродбек
  4. Муродбек 8 июл 2019 20:52
    Давлат ахамиятига эга, бугунги кун учун зарур, аник бир максадни уз ичига олган фикирни хамма депутатлар хам эплолмаяпди, нимага уларни кош куз буяйдиган калам демаймиз ёки жазоламаймиз?
    Шундай депутатлар бор : Президентимиз пастга тушиб халк дардини эшит, амалий ёрдам бер деганида нима килишди? Бериладиган саволларни таркатишиб "тадбир" уюштириб... Шахсан мани саволларим 4 йил олдин хам бу йил хам очик колган.
    Ман коорупцияга каршиман шу билан бирга "депутат" булиб иш килмай шов-шув таркатадиганларга хам.
    Ман нимага депутатликга кизикмадим? Сабаби хак гапни гапирсам пария рахбарининг узи шу куни мани захарлаб улдиради. Халк очик ойдин куркмасдан хакикатни гапирадиган Президентдан бошкасини курмади (суровнома утказиб куринг). Давлатимиз рахбари айтган гапларининг бахоси йук, Ман у инсондан бошкасига ишонмайман.
    кандай очко олсам деб юзада калкиб юрадиганларга, масалани ичига кириб ути билан ёнмайдиган "депутат"га эмас.
  5. Муродбек 8 июл 2019 20:12
    Салом Расул ака бу холатни баьзи марказлар номи билан коралаш манимча иш эмас.
    Узингизнинг кишлокдаги кариндошларингиз хам оддий УТТ текширувига борганда чунтагига пул солиб олишади нимага?
    Сиз худди бугун куриб тургандай хайрон буляпсиз.
    Агар бу масалага чин кунгилдан холисона ёндошишни истасангиз хамма биладиган умумий гаплар ва касамёд керакмайди карсак, очко олиш учун. Буни сабаби нима аслида врачлар мизерный суммага ишлашябди 10 йил укиб. Сиз МИНФИНга таклиф билан чикинг депутат булиб камида 5 млн сум ойлик беришсин. Кейин пора олган врачни дипломини бекор килиб ташлашсин, бунга хамма шифокор рози.
    Оддий мисол: мошинанггиз бузилди устага бориб тузат дедингиз у сизга хаккини айтади, берманг! Керак булса хайдайди. Нимага уни порталга ёзмайсиз?
    10.000 сумлик йулга 3000 беринг таксига у сизни уриб улдириб хам куяди.
    Жони огриб улар ахволда врачга боради ва муолажалар олади, 5000 сум бериб пора олди дейди.
    Узининг угли 10 йил контрактда укиб 600.000 олиб келганида билади буни хар ким.
    Жамиятимизда 2-3-4 каватли уйларда асосан кимлар яшаябди? Алламбало жипларни кимлар миняпди? Албатта врачлар эмас. Ахир хисобласак 1 жип Бир умр иш хаккига тугри келмаяпдими.
    Ман 10 йил укидим, 15 йил ишладим, 1 млн ойлик оламан, Эр хотин анчадан амаллаб пул орттириб +16млн кредит билан эски бир нексия олдим, Шукур шунисигаям. Лекин 9 йилдан буён ижарада яшаяпман. Углим уйлангунча уй олсам керак???
    Сиз депутат сиз керакли мавзу кутаринг.
    Ука маслахатим сиз
    1. Нимага уйлар 300 млн- ойлик 1 млн? (8йил 3 ой емай ичмай)
    2. Мошина "осмонда учяпди"- кредитга олай десангиз 2млн.дан ошик пул ойига???
    Узингизда канака мошина ва уй бор? Иш хаккингизга олдингизми шуларни???
    Йук отамдан колган десангиз нимага шу пайтгача олаолмадингиз? Ойлик маошингиз шунака булганда!!! Яна Бир вариант сиз хам врачларни килган ишини килишга мажбур булгандирсиз???
    Халолингиз булсин!!!
    Ака агар коррупция, порахурлик, таьмагирлик масаласида кураш олиб бормокчи экансиз асосий негизи моддий таьминот эканини биласиз, сиз шу уклон буйича ёндошинг бу масалага.
    Ахир 1-2-3 врач боринг бутун бир муассаса ёмон булсин сиз айтгандай, Унда нимага бошка муассасалар хам худди шундай?
    Нимага MDS тез ёрдам врачига кул кутарилмаган Бир марта хам чунки 1 чакирик суммаси бор рахмат уларга. 103 врачи копток буляпди нимага? Текин хизмат доим кадирсиз.
    "Согликни текин олиб буларкан арзимасга совуравер, шифокор текин хизмат киларкан, бемалол тепавер" шунаками?
    Булар аччик хакикат, сиз эшитмагансиз буни ичида улгайгансиз. Президентимиз сизни "хайратингизни" яхши биладилар. ойлик маошларни боскичма боскич кутараман деб режа килган, сиз бу сузларни остида нималарни уйлаганини тасаввур килишга харакат килинг. Давлатимиз бошида турганлар билишади нарх наво жахон бозорига Бир кадаму иш хаккимиз чака булиб колганини. Шу балансни тугирлаш асосий максад буляпди.
    Халк орасида эски гаплар билан хаммани шифокорлар душманига айлантириш яхши натижа берадими сизнингча? Сизни ДЕПУТАТ гапиряпди деб эшитадику бу халк.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат Эндокринология марказидагига ўхшаган ҳолат Республика онкология марказида ҳам томир отиб кетганини айтди