Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига бошлиқ ва унга ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига бошлиқ ва унга ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ва унинг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда ИИББ расмий сайти маълум қилди. Унга кўра, Капитан Сайфутдинова Ирина Владимировна Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи - бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига тайинланган.

У 1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари-бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига бошлиқ ва унга ўринбосар тайинланди

Шунингдек, Катта сержант Шираева Эътибор Рустамовна Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари - бош муҳаррири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

Эътибор 1985 йил Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йил Хива шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежини ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ҳамда 2010 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳ.в. ЎзДЖТСУ) бакалавриат ва 2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика мутахассислиги бўйича магистратура таълим йўналишларини тамомлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига бошлиқ ва унга ўринбосар тайинланди