Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йил июль ойининг биринчи 10 кунлигида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.
Хусусан, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан Бухоро вилоятида, Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев Тошкент шаҳар ҳамда Сирдарё вилоятида, Бош прокурор ўринбосари А.Ю.Мавлонов Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайер қабуллар давомида жами 578 нафар фуқаролар қабулда бўлиб, 530 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 48 таси жойида ҳал қилинди (қаноатлантирилди), 59 таси Бош прокуратура, 471 таси шаҳар ва вилоятлар прокуратуралари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.