Сайлов яқинлашмоқда: O'zLiDeP партияси аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини қандай ҳал қилмоқчи?

Сайлов яқинлашмоқда: O'zLiDeP партияси аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини қандай ҳал қилмоқчи?
Жорий йилнинг 13 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия мабуот хизмати хабар қилди.

Йиғилиш партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамаси, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида самарали иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов очиб берди. Таъкидландики, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат беради.
Сайлов яқинлашмоқда: O'zLiDeP партияси аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини қандай ҳал қилмоқчи?

Бу эса, ўз навбатида, O‘zLiDePнинг барча тузилмалари, депутатлик корпуси олдига партиянинг ушбу сайловларда муносиб ва самарали иштирокини таъминлаш борасида қатор вазифалар қўяди. Ушбу вазифалар турли даражадаги вакиллик органлари депутатлигига муносиб номзодларни, партия кузатувчилари, ишончли вакилларини танлаб олиш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини, ҳуқуқий онгини ошириш масалаларидан тортиб, то партиянинг ўз электорати, сайловчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, замонавий PR-технологиялардан фойдаланиш каби масалаларни қамраб олади.

А.Хаитов: “Партия дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши керак”

Йиғилишда O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов партиянинг охирги икки йилдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш, бўлажак сайловларга тайёргарлик борасидаги ишларни замон талабларидан келиб чиқиб, мутлақо бошқатдан, янгича ва инновацион ёндошувлар асосида қайтатдан қуриш лозимлигидан далолат бераётганлигини кўрсатиб ўтди. Ҳусусан, сўнгги уч йил ичида партия дастурий ҳужжатларига сезиларли ўзгартириш киритилмаганлиги, унинг Дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши кераклиги таъкидланди. Зеро, у Президентимизнинг сайловолди дастурларига асосланган бўлиб, O‘zLiDePнинг президент сайловлари оралиғидаги дастурий ҳужжатидир ва бу партияга алоҳида масъулият юклайди.

Танқидий-таҳлилий ва қизғин муҳокама, мунозаралар руҳида ўтган йиғилишда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарори билан 5 та йўналиш бўйича ишчи гуруҳлари шакллангани, улар турли тортишувлар ва мунозаралар асосида партиянинг дастури ва Сайловолди платформаси лойиҳаларини ишлаб чиқгани, айтиб ўтилди.

Ушбу ҳужжатлар муҳокамаси ўта қизғин тарзда кечди. Унда мамлакатимизда парламент ва бошқа вакиллик органларининг роли ва мавқеини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, ривожланган мамлакатлар “тўртинчи саноат революцияси” остонасида турган бир пайтда, мамлакатимизни инновацион ривожланиш йўлидан жадал одимлашини, “рақамли ва билим иқтисодиёт”ига ўтишни таъминлаш, “ақлли, энергиятежамкор уйлар” концепцияларини ҳаётга татбиқ этиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини юксалтиришда партиянинг ролини ошириш каби масалаларга бағишланган юздан зиёд аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида хусусий секторни жадал ривожлантириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳоли учун арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, тадбиркорлик ва фермерликни, кичик бизнесни ривожлантириш масалалари ҳам йиғилиш иштирокчилари диққат марказида бўлди.

Мажлисда тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айлангани эътироф этилди. Шу боис, 2018 йилнинг август-сентябрь ойларида халқ билан очиқ мулоқот қилиш ва аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ишчи гуруҳлар тузилган эди. Ишчи гуруҳлар жойларда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди. Биргина шу йилнинг июнь ойида ишчи гуруҳлар жойларга навбатдаги чиқишларни амалга оширди ва ҳар бир туман кесимида 400 тадан хонадонга ташриф буюрди.

Хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг касаначилик, томорқа, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, боғдорчилик йўналишларида микробизнесни йўлга қўйиш ва уни юритишдаги муаммолар билан бир қаторда Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин бу борадаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмаслиги, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Мажлисда шунингдек, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, жамиятимиз ривожида “билим жамияти”, “билим иқтисодиёти” каби тушунчалар негизида кадрлар малакасини ошириш, ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш, уларнинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳудудий партия ташкилотларини ахборот-коммуникацион технологиялар, сайловларга оид зарур услубий қўлланмалар билан таъминлаш, партия ташкилотларининг ўз биносига эга бўлишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Олимжон 16 июл 2019 12:27
    O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовни сўзлари жуда "ажойиб" , ўқиб чиқдим. Партияни фаолияти,ютуқлари ва камчиликлари ҳақида гапирилибди. Камчилик тўлиб ётибди. Биттаси партияни аъзоси, фаоли, ходими хатто депутати ҳам ҳеч қандай ҳимоя қилинмайди. Аксинча, бошига бирон иш ёки тухмат тушса, осонгина партиядан қалбаки ҳужжат билан ўчириб қўйишади. Партия ўз аъзоларини ҳимоя қилаолмас экан, бундай партия халқ ичида ўз ўрнини йўқотади... Мен бунга мисоллар келтира оламан...
  2. Реалист 15 июл 2019 18:40
    Муътабар Садикова
    Сиз шу партиянинг аъзоси бўлсангиз керак,ўйлашимча
    А.Хаитов билан шахсан танишсиз ва ундан нималарнидир ўргангансиз, пахта қўйишингизга қараганда.
    Агар партиядошларингиз хам сизга ўхшаб хатто 5...6 қатор сўзни грамматик хатоларсиз
    ёза олмайдиган «саводхон»
    бўлса,бизни худо сақласин бундай партиядан.
    P.S.Хеч бўлмаса фамилиянгизни тўғри ёзишни ўрганинг,бизда Садик деган исм йўқ,Содиқ ёки Сиддиқ бўлган отангиз ёки
    қайинотангиз исми.
  3. Муътабар Садикова 15 июл 2019 12:30
    Партия Сиесий кенгаши ижроия кумитаси раиси А.Хаитов рахбарлигида партиянинг сайлов олди дастури пухта тузилиши, ташкилий ишлар тартибли йулна куйилиши сабабли бу партия сайлрвларда еиакчилик килишига аминман. Хаитов зар бир ишни сидкидилдан фидоийлмк билан амалга оширади, бундай хислатни Хаитовдан урганганмиз. Кани эди шунлай инсонлар куп булса. Ишларига омад тилайман.
  4. Реалист 14 июл 2019 12:30
    Бу хаммаси қуруқ гаплар,бир тийинлик фойдаси йўқ партиялар,қўл кўтаришу ухлаб ўтиришдан бошқа нарсани билишмайди.Халигача бирортаси «хой халқ ўзи қашшоқликда кун кечираётган бўлса нимага асоссиз электр,газ,контракт нархини оширамиз,ахир ўлганни устига чиқиб тепкилашку бу»деб айтишолмади,қўғирчоқ партиялар,иссиқ ўрнидан,мўмай даромаддан ажраб қолишдан қўрқишади.Сизлар халқ учун«персона нон грата» ишончга нолойиқ шахссизлар,ёки «сиёсий мурда»сиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сайлов яқинлашмоқда: O'zLiDeP партияси аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини қандай ҳал қилмоқчи?