Бош прокурорнинг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган.
Бунгача шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Облоқулов 15 июль куни ишдан бўшатилган.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани прокурори Темур Нормуҳамедов лавозимидан четлатилган, унинг ўрнига Равшан Ҳакимов прокурор этиб тайинланган, дея хабар қилди "уз24.уз".